Инспекцияга 2021 йил давомида нечта мурожаат келиб тушди?
“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясига 2021 йил давомида жами 296 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар сони 2020 йил билан таққоcлаганда 136 тага кўпайган. Мурожаатларнинг 271 таси бевосита инспекцияга, 25 таси эса Виртуал қабулхона орқали келиб тушган. Барча мурожаатлар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ўрганиб чиқилиб, белгиланган тартибда ижроси таъминланган.
Бевосита инспекцияга келиб тушган 271 та мурожаатларнинг 191 таси қаноатлантирилган бўлса, 80 тасига тушунтиришлар берилган. Виртуал қабулхона орқали келиб тушган 25 та мурожаатларнинг 7 тасига тушунтириш берилган ҳамда 18 та мурожаат тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган ҳамда мурожаатчиларига бу ҳақда ёзма ахборот берилган.
Инспекциянинг марказий аппарати ва филиалларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, иш юритиш масалалари мунтазам мониторинг қилиб келинади. Жумладан, ҳудудий филиалларда ходимларнинг ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати жойларга чиққан ҳолда ўрганилди ҳам тегишли тавсиялар берилди.
2021 йил давомида Бухоро, Хоразм, Фарғона, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида шахобча темир йўлига эга тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида сайёр учрашувлар ўтказилган. Мазкур йўналишдаги ишлар 2022 йилда ҳам изчил давом эттирилиши режалаштирилган.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати