Инспекцияда маърифат соати ўтказилди
“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида ходимлар ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам равишда маърифат соатлари ўтказилиб келинади. Унда ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилади. Навбатдаги тадбир 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва 10 декабрь Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун, шунингдек 9 декабрь халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Маърифат соатида Бош қомусимиз яратилиш тарихи, киритилган ўзгаришлар ва моҳияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчи эканлиги таъкидланди.
9-декабрь - халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан инспекцияда “Комплаеанс назорат” тизими жорий этилиши мақсадида қабул қилинган ҳужжатлар мазмун моҳияти тушунтириб ўтилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида” 457-сон қонуни мазмун моҳияти, аҳамияти ва амалиётда қўлланиши юзасидан батафсил маълумот берди. Қонуннинг амалий аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Маърифат соати давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига асосли жавоблар олишди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати