Идоралараро комиссиянинг сайёр йиғилишида тегишли тавсиялар берилди
Сайёр йиғилиш вагонлар жамланмаси ёрдамида Тошкент Шимолий вокзалидан белгиланган жадвал асосида ҳаракатланди. Кун тартибида бир қатор масалалар юзасидан ташкилотларнинг маълумотлари тингланди. Жумладан, юқори тезликда ҳаракатланиш темир йўл участкаларида темир йўлга яқин мактаблар ва аҳоли кўп ўтадиган ўтиш жойларига темир йўлларни хавфсиз кесиб ўтиш тўғрисидаги баннерларни ўрнатиш ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг тегишли бошқармалари томонидан “Афросиёб” электропоездлари билан кузатувларни амалга оширилаётганлиги маълумотлари тингланди.
Комиссия сайёр йиғилишига раислик қилган “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси бошлиғининг ўринбосари А.Абдурахманов сўзга чиқиб, йўловчиларни хавфсиз шаҳарлараро поездларга чиқишларини таъминлашда юқори тезликда ҳаракатланиш темир йўл участкаларидаги “йўловчи тўхташ пункт”ларида носоз, яроқсиз аҳволда бўлган тунги чироқларни таъмирлаш ёки уларни алмаштириш, бажарилган ишларни аниқ ҳисоботини тақдим этиш лозимлигини билдирди. Шунингдек, Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси ўқчи ходимлари масканларини электр энергия билан таъминлаш, ходимларга шароит яратиб беришда амалга оширилаётган ишларни ҳамда “Афросиёб” электропоездлари машинистларининг йўл хўжалиги бўйича бераётган камчиликларни “тўғри таърифланиши”, яъни қандай кўринишдаги камчиликлар, қандай қайд этилиши юзасидан машинистларга доимий равишда ўқув-семинарлар ташкил қилиниши лозимлигини таъкидлади.
Камчиликларни бартараф этиш юзасидан ҳокимликлар ва идораларга тегишли тавсиялар берилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати