Идоралараро комиссиянинг навбатдаги сайёр йиғилиш бўлиб ўтди

           “Тошкент-Самарқанд-Бухоро” юқори тезликда ҳаракатланиш темир йўл участкасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Идоралараро комиссиянинг галдаги сайёр йиғилиши олдин қабул қилинган қарорлар ижро этиш ҳолатини таҳлил қилиш билан бошланди. Йиғилишига раислик қилган “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси бошлиғи ўринбосари А.Абдурахманов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири томонидан 2020 йил 7 декабрь куни тасдиқланган юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, шаҳарсозлик талабларига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда комиссиянинг муқаддам қабул қилинган топшириқларнинг ижроси бўйича мутасадди ташкилотлар ва ҳокимликлар томонидан маълумотларни комиссияга киритишда сусткашликка йўл қўйилганини таъкидлаб ўтди.

         Сайёр йиғилиш кун тартибида қатор масалалар юзасидан  ташкилотларнинг маълумотлари тингланди. Жумладан, “Диққат, тўсиқ қурилмали темир йўл кесишмаси” 1.3. йўл белгиларини ўрнатишда аниқ муддатларни белгиланганлиги, белгиларни тайёрлашда корхоналар билан шартнома тузилганлиги Тошкент, Бухоро минтақавий темир йўл узеллари раҳбарияти томонидан айтиб ўтилди.

Шунингдек, юқори тезликда ҳаракатланиш темир йўл участкаларида темир йўлга яқин мактаблар ва аҳоли кўп ўтадиган ўтиш жойларига темир йўлларни хавфсиз кесиб ўтиш тўғрисидаги баннерларни ўрнатиш ҳамда Техник ва технологик назорат, Юқори тезликда ҳаракатланишни ташкиллаштириш, Йўл хўжалиги, Электротаъминот, Локомотивлардан фойдаланиш, Сигналлаштириш ва алоқа бошқармалари томонидан “Афросиёб” электропоездлари билан кузатувларни амалга оширилаётганлиги маълумотлари тингланди.

2021 йилнинг февраль ва март ойларида йўл ўлчагич вагон лабораторияси аниқлаган камчиликларнинг бир қанчасини қайта такрорланганлиги таҳлилларда намоён бўлаётганлигини таъкидлаб ўтилди. Шу ва сайёр йиғилиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар ва ҳокимликларга тавсиялар берилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати