Ходимлар ҳуқуқий билими мустаҳкамланмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида ходимларнинг ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш мақсадида семинарлар ўтказиш йўлга қўйилган.  Мазкур семинарларнинг навбатдагиси 2021 йил 16 апрель куни бўлиб ўтди. Унда апрель ойи давомида эълон қилинган муҳим қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Жумладан, “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги ва Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарорлари тўғрисида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, инспекцияда ҳафта давомида қабул қилинган ички ҳужжат ва чора-тадбирларда белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати