Хавсизлигингизга бефарқ  бўлманг!

Хавсизлигингизга бефарқ  бўлманг!

   Темирйўл транспортлари олис манзилларимизни яқин қилиб, бизни бир зумда истаган жойимизга етказади. Бироқ юқори,тезлик билан ҳаракатланувчи бу транспорт, воситалари қатновчи темир йўлларда пиёдалар ва ҳайдовчиларнинг салгина эҳтиётсизлик билан ҳаракатланиши жуда кўп кўнгилсиз ҳодисалар, ҳатто фожеаларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида ҳамма вақт хам қйлаб кўрмаймиз. Ана шундай эътиборсизлик натижасида биргина жорий йилнинг ўзида “Ўздавтемирйўлназорат” давлат инспекциясининг Бухоро филиалти қарашли темирйўл кесишмаларида уч марта поездлар билан автомобиллар тўқнашуви юз бериб, бир қанча ташвишли ҳолатлар юз берди. Энг ачинарлиси, бу ҳолатларнинг бири туманимиз ҳудудида жойлашган темирйўл кесишмасида содир этилди.

   2018 йилнинг 2 сентябрь куни эрталаб Когон темирйўл бекати ва 143-разъесд оралиғидаги 3976 километрдаги 6 пикетда жойлашган қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасидаги машинист Р.Нарзиев бошқарувидаги 3601-рақамли поезд 010-рақамли тепловоз билан фуқоро Ф.Қурбонов бошқариб келаётган “HAWO” русумли юк машинаси билан тўқнашув юзага келган. Оўибатда “Ўзбекистон темир йўллар” АЖ га қарашли 14 та юк вагони шикастланган ва поезд йўналиши 30 дақиқага тўхтатилган.

   Бу каби нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш, йўловчилар ва ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида инспекциямиз қошида доимий фаолият юритувчи идоралараро  комиссия ташкил этилган. Мазкур комиссия томонидан тегишли  идоралар раҳбарлари иштирокида темир йўл кесишмаларида ҳар йили икки марта ёзги ва кузги кўриклар  ўтказилмоқда. Тадбирлар давомида аҳолига тўқнашувлар олдини олиш ва улар келтирадиган кулфатлар, моддий ҳамда маънавий зарарлар хусусида тушунтиришлар бериб бориляпди.

              

Амин Муртазаев,

“Ўздавтемирйўлназорат”

давлат инспекциясининг

 Бухоро филиали инспектори