Фарғона филиалида профилактик тадбирлар

 

Инспекциянинг Фарғона филиали ходимлари томонидан темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш, соҳа ходимларига норматив ҳужжатлар мазмун моҳиятни тушунтириш борасида қатор тадбирлар амалга оширилди.  Филиал ҳудудида жойлашган станциялар ва ўзининг темир йўл шахобчаларига эга бўлган корхоналарда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йил январь  ойида 155 нафар ходимлар иштирокида 30  та семинарлар ўтказилди.

4 та семинар тадбири бевосита ўзининг шахобча йўлига эга бўлган тадбиркорлик субъектларида бўлиб ўтди. Ушбу профилактик тадбирларда 60 нафардан зиёд темир йўл соҳаси ходимлари ўзларини билим ва малакаларини мустаҳкамлаб олишди. Бундай семинарларнинг ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳам темир йўлда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий хавфларни олдини олишдан иборат.

Темир йўл тизимидаги муҳим ва хавф юқори бўлган ҳудудлардан бири темир йўл кесишмаларидир.  Кесишма постларида назоратчи навбатчилар кеча-кундуз хизмат қилишмоқда. Январь ойида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси билан биргаликда  4 та маҳалла ва 5 та ўқув масканларида жами 150 нафардан зиёд аҳоли  ўртасида тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Унда темир йўл атрофида чорва молларини қаровсиз ҳолда қолдирилиши, ёш болалар томонидан поездлар ғилдираги остига тош ташланиши, вагонларга улоқтирилиши ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида тyшунтириш ишлари олиб борилди.

Темир йўл соҳаси ривожига катта эътибор берилаётган бир вақтда бундай салбий ҳолатлар кишининг таъбини бузмасдан қолмайди. Шунинг учун темир йўл ҳудуди атрофидаги маҳаллаларда  истиқомат қилувчи аҳоли, айниқса ёшлар қоидаларга қатъий амал қилишлари ва бошқаларни ҳам бунга ундашлари мақсадга мувофиқ.  

 

Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати