Фахрийлар ҳар доим эъзозда, эътиборда
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ҳамда инспекция касаба уюшма қўмитаси меҳнат жамоасида узоқ йиллар давомида ишлаб, пенсияга чиққан ходимларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб қувватлаш бўйича самарали фаолият юритиб келмоқда. Мамлакатимиз Бош қомуси – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганинг 28 йиллиги муносабати билан хайрли тадбирлар давом эттирилди.
Байрам муносабати билан пенсионерларнинг уйларига ташриф буюрилди. Бу ўз навбатида уларнинг кайфияти кўтарилишига, ишдаги ширин ва унутилмас хотираларнинг эсага олинишига замин яратди. Фахрийларнинг ҳолидан хабар олиниб, таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Инспекция тизимида 10 йил ва ундан ортиқ вақт давомида меҳнат қилиб, нафақага чиққан пенсионерларни моддий қўллаш мақсадида пул маблағлари ажратилди. Пойтахтда истиқомат қиладиган пенсионерларга касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Мадаминова ҳамда марказий аппарат ходимлари, ҳудудлардаги фахрийларга эса филиал раҳбарлари моддий ёрдам пулларини топширишди.
Биз фахрийлар ҳар қандай эътибор, ғамхўрликдан беҳад қувонамиз, - дейди Ю.Горбунова. Айниқса, мазкур эътибор сен узоқ йиллар давомида ишлаган меҳнат жамоасидан бўлса, янада аҳамиятли. Ҳамкасбларим, шогирдларим мунтазам мен билан боғланиб, ҳол аҳвол сўрашади, маслаҳатлашишади. Ўзим ҳам имконият бўлиши билан жамоа аъзолари билан дийдорлашиб тураман. Байрам муносабати билан галдаги учрашув ва эътибордан қалбим тўлқинланиб, кайфиятим кўтарилди. Инспекция раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитасидан миннатдорман.
Инспекция касаба уюшма қўмитаси ходимлар ва пенсионерларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини янада яхшилаш, соғликларини мустаҳкамлаш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати