Ҳаракат хавфсизлиги ҳар доим назоратда
Мамлакатимизда темир йўлларда эришилаётган улкан ютуқлар замирида темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигига бўлган катта эьтибор турибди. Ўзбекистон Республикаси Трaнспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси темир йўлларда ташиш хавфсизлигини назорат қилиш бўйича аниқ ва таъсирчан тизимни ташкил қилиш, поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари хавфсизлигини сўзсиз таъминлаш, умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортининг барча бўлинмалари ҳамда вазирлик ва идораларга қарашли шахобча темир йўлларининг барқарор ишлашида, юк ва йўловчилар ташишга бўлган эҳтиёжни қондиришда алоҳида аҳамият касб этади.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси томонидан темир йўл транспорти соҳасида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таьминлаш бўйича бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқилди ва уларнинг вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилинмокда.
Мисол келтириб ўтадиган бўлсак “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси Тошкент филиали ва «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган қўшма баённома талабларига амал қилган холда ўтган 2018 йил мобайнида Тошкент темир йўл узели тассаруфидаги станция, корхона ва ташкилот муассасаларида 203 маротаба олиб борилган профилактик ишларда 993 нафар ишчи ходимлар иштирок этди. Ушбу ишлар давомида 2170 та аникланган камчиликлар станция, корхона ва ташкилот ишчи-ходимлари томонидан кўрсатилган муддатда тўла-тўкис бартараф этилди.
Шу билан биргаликда филиал ходимлари томонидан йўл кесишмаларидан ўтиш қоидалари, темир йўллардан кесиб ўтиш қоидалари, темир йўл инфратузилмасига зазар етказмаслик, поездларга тош отиш ҳолатларининг салбий оқибатлари мавзусида ИИВ Транспортда жамот хавфсизлигини таъминлаш бўлими ва “Ўзбекистон темир йўллари ” АЖ ходимлари билан биргаликда мунтазам равишда автохўжаликларда, саноат корхоналарида, хусусий автомобил эгалари орасида хамда темирйўл яқинида яшовчи автомобил транспорти бор аҳоли ўртасида, мактаб ва маҳаллаларда, тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Анвар Душаев
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Тошкент филиали инспектори