Тошкент шаҳрида тадбиркорлар билан сайёр йиғилиш

Транспорт назорати инспексиясининг Темир йўл транпортида назорат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими бош инспектори С.Ф.Эшонқулов ва “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли Тошкент станцияси раҳбарияти билан биргаликда тадбиркорлар билан сайёр йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда қатнашган барча тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар эшитилди ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш бўйича фикрлар алмашилди.

Бундан ташқари, инспексия ходимлари томонидан темир йўлга эга бўлган корхона ва ташкилотларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга доир мавжуд норматив ҳужжатларнинг талабларига риоя этишлари тўғрисида кўрсатмалар берилди ҳамда охирги йилларда темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигининг бузилиши ҳодисалари ва сабаблари билан  таништирди.

Шунингдек, Йиғилиш иштирокчиларига Транспорт вазирининг 2022 йил 9 июндаги 7-сон буйруғи билан тасдиқланган (Адлия вазирлигидан 2022 йил 27 июлда 3376-сон билан рўйхатдан ўтган) “Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низоми” ҳамда  Транспорт вазирининг 2022 йил 10 мартдаги 4-сон буйруғи билан тасдиқланган (Адлия вазирлигидан 2022 йил 19 апрелда 3363-сон билан рўйхатдан ўтган) “Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидалари”нинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Тошкент шаҳар ҳудудий
бўлими бош инспектори
С.Ф.Эшонқулов