Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш йўлида…
"Ўзтемирйўлназорат" инспексияси Қашқадарё ҳудудий шўбаси бош инспекторлари томонидан жорий йилнинг 10-август куни Қарши-Дашт станциялар оралиғида жойлашган қўриқланадиган темир йўл кесишмасида, "Қарши МТУ" УК ишчи-ходимлари иштирокида поездлар ҳаракат хавфсизлигини та'минлаш ҳамда поездларни автомобиллар билан тўқнашишига сабаб бўладиган ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича семинар машғулоти ўтказилди.
Ушбу семинар машғулотларда тадбиркорлик субектлари вакилларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдан ПҚ-374-сон “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшивлур ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022-йил 27 июлда 3376-рақам билан рўхатдан ўтказилган “Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг буйруғи мохияти тўғрисида ҳамда темир йўл фаолиятига доир қонун хужжатлари бажарилиши, текширишлар олиб борилиши тартиблари тўғрисида кенг тушунчалар бериб ўтилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспексияси
Қашқадарё ҳудудий шўбаси