Термиз шаҳрида сайёр йиғилиш

2023 йил 7-8 август кунлари “Ўзтемирйўлназорат” инспексияси Назорат тадбирларини мувофиқлаштириш ва мониторинг бошқармаси бош мутахассиси Д.Нурхожаев ва Х.Батировлар томонидан Термиз шаҳрида “Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси раҳбаряти ҳамда темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субектлари масъул ходимлар иштирокида сайёр йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда инспексия бош мутахассисилари томонидан темир йўлга эга бўлган корхона ва ташкилотларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга доир мавжуд норматив ҳужжатларнинг талабларига риоя этишлари тўғрисида кўрсатмалар берилди ҳамда охирги йилларда темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигининг бузилиши ҳодисалари ва сабаблари билан  таништирди.

Шунингдек, Йиғилиш иштирокчиларига Транспорт вазирининг 2022-йил 9-июндаги 7-сон буйруғи билан тасдиқланган (Адлия вазирлигидан 2022 йил 27 июлда 3376-сон билан рўйхатдан ўтган) “Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низоми” ҳамда  Транспорт вазирининг 2022-йил 10-мартдаги 4-сон буйруғи билан тасдиқланган (Адлия вазирлигидан 2022 йил 19 апрелда 3363-сон билан рўйхатдан ўтган) “Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидалари” мазмун-моҳияти тушунтирилди.

“Ўзтемирйўлназорат”
инспексияси