Хавфсизликка бағишланган тадбирлар давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарори талабларига мувофиқ “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси Тошкент ҳудудий шўбаси бош инспекторлари томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида (12 маротаба) тадбиркорлик субъектларига тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг мурожатларини хал этиш юзасидан жойларда семинар йиғилишлари тизимли равишда ўтказилиб келинмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси томонидан Тошкент шаҳри, Тошкент ва Жиззах вилоятларида    ташкил    этилган  семинар йиғилишларида темир йўл тизимида фаолият юритаётган  “JAZZ BROKING SERVIS” МЧЖ,  “ХОВОС ДОН МАХСУЛОТЛАРИ” АЖ, “ОКМК” АЖ, “OPEN ROAD” МЧЖ, “ЧИРЧИҚ ТРАНСФОРМАТОР ЗАВОДИ”, “ЭНЕРГО ҚУРИЛИШ ИНДУСТРИЯ”, “ИККИЛАМЧИ ҚОРА МЕТАЛ”, “PROFI MED” МЧЖ ва бошқа жами бўлиб 12 та  тадбиркорлик субектларида ишчи ҳодимлар ўртасида тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Ушбу семинар машғулотларда тадбиркорлик субектлари вакилларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдан ПҚ-374-сон “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшивлур ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 27 июлда 3376-рақам билан рўхатдан ўтказилган “Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”  Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг буйруғи мохияти тўғрисида ҳамда  темир йўл фаолиятига доир қонун хужжатлари бажарилиши, текширишлар олиб борилиши тартиблари тўғрисида   кенг тушунчалар  бериб ўтилди.

 “Ўзтемирйўлназорат”  инспекцияси
Тошкент шўбаси