Конституция ўзимизники!

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум олди тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Куни кеча, буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги нишонлангани “Янгиланаётган бош қомусимиз” учун ҳам рамзий маънога эга.

Шу муносабат билан, бугун “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида “Конституция ўзимизники!” шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Бундан кўзланган мақсад, инспекция ходимларига Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, янгиланаётган Конституцияга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумот бериш билан бирга референдум тартиб-қоидалари билан ҳам яқиндан таништиришдан иборат.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети билан биргаликда ташкил этилаётгани алоҳида эътиборга моликдир. Ушбу тадбирда фалсафа фанлари докторлари PhD Абдуғаффор Толипов, PhD Нодира Расулова, PhD Махсатулло Махсадовлар, шунингдек, инспекция марказий аппарати ходимлари ҳамда ҳудудий бўлинмаларнинг барча инспекторлари ва ходимлари иштирок этди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси