“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг “Транспорт соҳасидаги ташкилотлар раҳбарлари ҳамда Тошкент давлат транспорт университети талабалари ўртасида учрашувлар ташкил этиш тўғрисида” 2023-йил 22-февралдаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида мазкур буйруқ билан тасдиқланган “2023-йилда Тошкент давлат транспорт университети талабалари билан учрашувлар жадвали” асосида жорий йил 4-апрелда “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси раҳбарияти ва университет талабалари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда презентация материалларидан фойдаланган ҳолда талабаларнинг инспекция ва унинг асосий фаолияти ҳақидаги тасаввурини янада бойитиш, уларни соҳада олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, техник-технологик ислоҳотлар билан таништириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, талабалар томонидан берилган саволларга асосли жавоблар берилди.

Тадбир доирасида Тошкент давлат транспорт университети иқтисодиёт факултети битирувчи курс талабаси Аширов Маъруф Шариф ўғли  “Ёш мутахассисларни танлаш” дастури асосида инспекцияда амалиёт ўташ даврида кўрсатаётган касбий фаолиятга бўлган масъулияти, ташаббускорлиги ҳамда жамоат ва ёшлар билан боғлиқ масалалардаги фаоллиги учун “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

 “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати