9 февраль-Алишер Навоий таваллуд топган кун

 

Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллуди муносабати билан ҳар йили 9 февраль санаси юртимизда катта шодиёна сифатида байрамона кайфиятда нишонланиб келинади. “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида ҳам бугунги маърифий тадбир мазкур санага бағишлаб ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади.

Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ўрин эгаллаган.

Тадбирда шоирнинг тарихи ва адабиётга қўшган улкан эзгу ишлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди. Алишер Навоий умри давомида ўзбек халқи ва маданияти манфаати учун тинмай меҳнат қилди, дурдона асарлар яратгани, бир сўз билан айтганда, юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида беқиёс ҳисса қўшгани таъкидлаб ўтилди. 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекция
Ахборот хизмати