Инспекция ходимлари тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишон таъсис этилди ва Бош қомусимиз қабул қилинган кун арафасида эътироф этилганларга тантанали равишда топширилмоқда. Жумладан, транспорт соҳасида ҳам самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди.
Қутлуғ айём арафасида ушбу юксак эътирофга лойиқ деб топилган вазирлик марказий аппарати ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг 44 нафарига тантанали равишда эсдалик нишонлари топширилди.
Эътироф этилганлар сафида “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг Оролбўйи филиали Бош инспектори Дуйсенгали Сеидагалиев ва Қашқадарё филиали Бош инспектори Ахмад Умиров ҳам борлиги уларнинг фаолиятларига берилган юксак баҳодир. Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, норматив ҳужжатлар талабига риоя қилинишини назорат қилиш ҳамда эҳтимолий хавфларни олдини олиш борасидаги амалий ишлари муносиб тақдирланди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати