Қонунчиликдаги янгиликлар нималардан иборат?
“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида ҳар ойнинг дастлабки жума кунида “Ҳуқуқий билимларни ошириш куни” ўтказилиб, унда соҳага оид ва янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти ходимларга тушунтирилади. Бугун ўтказилаётган семинарда назорат функцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари устуворлиги ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини ўрганиб чиқишга қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги Низомнинг
11-бандида, ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ назорат функцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари устуворлиги ҳимоя қилинишини таъминлаш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисида” Низом тасдиқланган бўлиб, текширувларни рўйхатга олиш китобининг юритилишидан мақсад:
назорат қилувчи орган фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкораликни таъминлаш;
тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
тадбиркорлик субъектининг фаолиятига ноқонуний аралашувларга чек қуйиш;
давлат томонидан назорат қилиш тизимининг ҳисобдорлиги ва шаффофлигини таъминлашдан иборатлиги тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 майдаги "Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” Қонунининг 22-моддасида, Ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилишини назорат қилишни амалга оширувчи давлат органлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси белгиланганлиги ва бу борада амалга оширилиши керак бўлган ишлар муҳокама қилиниб, тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, ҳафта давомида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 424-сон қарори талаблари ва ҳужжатларни расмийлаштиришда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тушунтирилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати