“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси брифинги

Бугун АОКАда инспекция Ахборот хизмати бошлиғи Фирдавс Хайриддинов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг 9 ойи давомида “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизими диорасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди.

Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш мақсадида 2022 йил январь ойида инспекциядаги мавжуд штат бирликларида фаолият юритаётган барча бошқарув ходимлари ҳар йиллик манфаатлар тўқнашувини декларациялаш тартиб-таомилидан ўтган. Ҳар йили манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тўлдириши шарт бўлган манфаатлар тўқнашувини декларациялаш тартиб-таомилларидан ўтган ходимларнинг инспекциядаги умумий ходимлар сонига нисбати 100 фоизни ташкил этади.

Инспекцияда ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаларига коррупцияга қарши курашиш шартлари бўйича ўзгартиришлар киритилди.

Ҳисобот даврида инспекция тизимига ишга кириш учун номзодлар бўйича 3 маротаба ўрганишлар ўтказилган. Инспекциянинг марказий аппаратига 3 нафар бошқарув ходими Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида эълон қилинган мустақил, очиқ танлов асосида ишга қабул қилинди. Ишга қабул қилиш барча жараёнлари шаффоф, адолатли ўтиши учун реал вақт режимида интернет ва инспекциянинг расмий каналлари орқали жонли эфирда узатилди.

Инспекция ходимларини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий билими даражасини ошириш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлишини таъминлаш мақсадида бошқарув ходимлари малакасини ошириш белгиланган бўлиб, бугунги кунда барча бошқарув ходимлари малакаси оширилди.  

Жумладан, Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази профессор ўқитувчилари иштирокида  инспекция бошқарув ходимларининг коррупцияга қарши кураш борасидаги билим ва кўникмаларини шакллантириш бўйича “Коррупция ва комплеанс назорат” қисқа муддатли ўқув курсилари ўтказилди ҳамда тегишли сертификатлар топширилди.

Инспекция ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари вa ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилди. Бундан ташқари, инспекция бошлиғи ҳузурида ўтказилган муҳокама йиғилишлари ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича семинарларда коррупцион ҳолатлар, уларнинг оқибатлари тушунтириб борилмоқда.

Ташкилот фаолиятига оид ижтимоий аҳамиятга молик маълумот ва ҳисоботлар (харажатлар сметаси ва унинг ижроси, давлат харидлари, хизмат сафарлари, назорат тадбирлари, статистик ҳисоботлар) белгиланган тартиб ва муддатда расмий сайтда ва очиқ маълумотлар порталида жойлаштирилиб, янгилаб борилмоқда.

Инспекция томонидан ҳар бир текширув бошланишидан олдин назорат тадбирини амалга оширувчи масъул ходим тадбиркорлик субъекти раҳбарига текширувда иштирок этиш учун юридик хизмат вакилларини ва  адвокатни жалб этиш ёки уларнинг иштирокини рад этиш ҳуқуқи ёзма шаклда тушунтирилиб, бу ҳақда белгиланган шаклда баённома тузилади. Шунингдек, Тадбиркорлик субектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субектларининг фаолиятини текширишда ушбу тадбиркорлик субекти сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини текширишда эса палата вакиллари иштирок этиши мумкинлиги тушунтирилади.

Инспекция томонидан ўтказилган назорат тадбирларида коррупциявий хавф-ҳатарларни аниқлаш ва баҳолаш юзасидан саволнома ишлаб чиқилган. Мазкур саволнома орқали “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари жараёнида ваколат доирасидан чиқиш ёки коррупцион ҳолатларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида текширилаётган объект (тадбиркорлик субъекти) билан алоқа хати орқали ёзишмалар амалга ошириб келинмоқда.

Бугунги кунга қадар ўтказилган текширувлар жараёнида инспекция ходимлари томонидан тадбиркорлик субектлари фаолиятига аралашганлик ҳолатларини, уларнинг фаолиятини чеклашга ёки тўхтатишга сабаб бўлган асоссиз ва ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлик) аниқланмади.

Инспекцияда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида тезкор хабар бериш имкони берувчи алоқа каналлари, махсус ахборот порталлари, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар фаолияти йўлга қўйилган. Жумладан, Инспекциянинг расмий сайти (“rwnadzor.uz”), телеграм канали (“https://t.me/Uztemiryulnazorat”), ижтимоий тармоқда ўз саҳифаси (“https://www.facebook.com/Uztemiryolnazorat-inspeksiyasi-100865232225626/”)  мавжуд.

Шунингдек, коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар бериш учун электрон почта манзили: antikorrupsiya@rwnadzor.uz ҳамда қайта алоқа боти (@antikorruption_rwnadzor_bot) ва +998 (71) 299-16-65 ёки +998 (71) 299-78-62 ишонч телефонлари ташкил қилинган.

Ҳисобот даврида инспекция ходимларнинг коррупциявий ҳатти-ҳаракатлари, манфаатлар тўқнашуви, коррупцияга оид бошқа қонунбузарликлар билан боғлиқ масалалар тўғрисидаги алоқа каналлари орқали мурожаат ёки хабарлар келиб тушмаган. Коррупцияга оид қонунчилик бузилиши аниқланмаган.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати