Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили
“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясига жорий йил 9 ойи давомида жами 231 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 218 таси бевосита инспекцияга, 13 таси эса Виртуал қабулхона орқали келиб тушган. Бевосита инспекцияга келиб тушган 218 та мурожаатларнинг 180 таси қаноатлантирилган бўлса, 32 тасига тушунтиришлар берилган. 5 та мурожаат эса тегишлиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган. Кўрмасдан қолдирилган ва рад этилган мурожаатлар мавжуд эмас. Виртуал қабулхона орқали келиб тушган 13 та мурожаатларнинг 5 тасига тушунтириш берилган ҳамда 7 та мурожаат тегишлиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган ҳамда мурожаатчиларига бу ҳақда ёзма ахборот берилган. Барча мурожаатлар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ўрганиб чиқилиб, белгиланган тартибда ижроси таъминланган.
Инспекциянинг марказий аппарати ва филиалларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, иш юритиш масалалари мунтазам мониторинг қилиб келинади. Жумладан, ҳудудий филиалларда ходимларнинг ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати жойларга чиққан ҳолда ўрганилди ҳам тегишли тавсиялар берилди.
Ҳисобот даврида Бухоро, Нукус, Навоий шаҳарларида шахобча темир йўлига эга тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида сайёр учрашувлар ўтказилган. Учрашувларда тушган оғзаки мурожаатларга жойида тушунтириш берилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати