Нукус шаҳрида ўқув семинари ташкил этилди

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган ва соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида жойларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Нукус шаҳридаги тадбирда Шахобча темир йўлига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари вакиллари қатнашишди.  Семинарда иштирокчилардан тушган саволларга жавоб берилди, шунингдек, инспекцияда йўлга қўйилган коррупцияга қарши курашиш “Коплаенс-назорат” тизими ҳақида ахборот берилди.

Дастлаб йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг “Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (2022 йил 27 июлда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, рўйхат рақами - 3376) ва унинг мазмун-моҳияти тўғрисида ахборот берилди. 

Мазкур буйруқда билан назарда тутилган:

темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда содир бўлган ҳаракат хавфсизлиги бузилиши ҳолатларини таснифлаш мезонларини белгилаш;

ҳаракат хавфсизлиги бузилиши ҳолатлари бўйича хизмат текширувини ташкил этишда давлат органлари ва идораларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

ҳаракат хавфсизлиги бузилиши ҳолатларини холисона таснифланишини таъминлаш;

давлат органлари томонидан темир йўл транспорти ва метрополитенда содир бўлган ҳаракат хавфсизлиги бузилиши ҳолатлари ҳисобини юритиш;

ҳаракат хавфсизлиги бузилиши ҳолатлари сабабларини аниқлаш каби вазифалар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

Семинарда тадбиркорлик субъектларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мамлакатмизда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган талаблар ва қарор мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш берилди.

Инспекцияда коррупцияга қарши курашиш бўйича жорий этилган “комплаенс назорат” тизими ва мазкур тизим тўғрисида батафсил тўхталиб, коррупцион ҳолатларга дуч келганда ёки бу борада маълумотга эга бўлганда мурожаат қилиш тартиби, алоқа каналлари ҳақида маълумот берилди. Ушбу тизимнинг самарали ишлаши умуман коррупцияга қарши курашишда фуқароларнинг ҳам бевосита иштироки лозимлиги таъкидланди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига аниқ ва асосли жавоблар олишди. Тарғибот тадбирлари инспекциянинг қолган филиалларида давом эттирилади.  

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати