Муносиблар сараланмоқда

Инспекциянинг Фарғона ҳудудий филиали ташишлар хўжалиги бўйича бош инспектори вакант лавозими учун эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг тест синовлари босқичи ортда қолди.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда инспекциянинг Фарғона ҳудудий филиалининг ташишлар хўжалиги бўйича бош инспектори вакант лавозими учун 2022 йил 24 августдан 2 сентябргача эълон қилинган очиқ мустақил танловда иштирок этиш учун 8 нафар Ўзбекистон фуқароси электрон рўйхатдан ўтди. Саралаш босқичи якунига кўра жами 8 нафар номзоддан 4 нафари малака талабларига мос келмаслиги аниқланди. Тест синовларида иштирок этиши кўзда тутилган яна бир нафар талабгор ўз номзодини бекор қилди.

2022 йил 9 сентябрь куни 3 нафар номзод танловнинг тест босқичида иштирок этди.  Жараён интернет орқали реал вақт режимида онлайн намойиш этилди. Агентликнинг Фарғона вилояти филиалида ўтган тест синовларидан 2 нафар номзод муваффақиятли ўтиб, танловнинг кейинги – суҳбат босқичига йўл олди. Танловнинг суҳбат босқичи 2022 йил 16 сентябрь куни соат 10:00 ўтказилиши белгиланган.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати