Сентябрь ойи режаси тасдиқланди

Сентябрь ойи давомида “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси марказий аппарати ва филиаллари томонидан фаолияти темир йўл транспорти билан боғлиқ бўлган 17 та  ташкилотда назорат тадбирлари ўтказилади. Назорат тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талаблари асосида ўтказилади. Фармонга мувофиқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни ўтказишга қонунбузилишларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида профилактика тадбирлар белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг назорат тадбирлари амалга оширилади. Текширишлар якунига кўра ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи камчиликлар аниқланганда камчиликларни бартараф этиш мақсадида бажарилиши мажбурий бўлган Кўрсатма киритилади.

Марказий аппарат ходимлари "QO'QON MINTAQAVIY TEMIR YO'L UZELI" UKни текширишади. Филиал ходимлари ўз ҳудудларидаги корхоналарда назорат тадбирларини ўтказишади.  Шунингдек, темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий хавфларни олдини олиш мақсадида ой давомида 150 та профилактик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур тадбирларда корхона ва ташкилотларнинг темир йўл транспорти ходимларига соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари, янгиликлар ва уларнинг амалиётда қўлланиши борасида тушунтиришлар олиб борилади.    

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати