Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида, вазирлик ва идораларда турли маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда. Байрам “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида ҳам ўзгача кайфиятда кутиб олинди. Дастлаб инспекция бошлиғи Д.Ахмедов сўзга чиқиб, барча ходимларни самимий табриклаб, уларнинг иш ва шахсий ҳаётида улкан зафарлар ва омад тилади.
Ўз инсоний бурчи, фуқаролик масъулияти, лавозим мажбуриятлари моҳиятини чуқур англаб, эл-юрт манфаати йўлида фидокорона меҳнат қилаётган, муҳим натижаларни қўлга киритаётган, жамоа ҳурмат-эътирофига сазовор бўлаётган, ҳамкасбларига, айниқса, ёшларга ўрнак бўлаётган фаол ходимлар инспекция бошлиғи томонидан Фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди.
Шунингдек, ходимларни ижтимоий томондан қўллаб қувватлаш мақсадида бир гуруҳ ходимлар Инспекция касаба уюшмаси қўмитаси томонидан моддий рағбатлантирилди.
Байрам муносабати билан эътирофга сазовор бўлганлар, ўз миннатдорчиликларини билдириб, кўрсатилган эътибор уларнинг келажакдаги ишларида қўшимча куч бағишлаши ва самарадорликни оширишини таъкидлашди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати