Коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш ...

Коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлили

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сонли Фармони ижросини таъминлаш борасида очиқ маълумотлар портали ва инспекциянинг расмий веб-сайти саҳифасига маълумотлар жойлаштириб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда инспекция тизимида коррупцияга  қарши ички назорат тизимини жорий этишнинг устувор вазифаларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш мақсадида Агентлик томонидан ишлаб чиқилиб тавсия этилган, БМТ ТДнинг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси билан биргаликда ISO 37001:2016 коррупцияга қарши стандартлардан келиб чиқиб, инспекцияда коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этувчи ички идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб қабул қилинган.

Жумладан, инспекциянинг коррупцияга қарши курашиш бўйича Сиёсати, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубиёти, манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом, алоқа каналлари орқали коррупциявий ҳатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Регламенти, этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича, контрагентларни текширишга оид ва ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича Йўриқномалар, Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш Услубиёти, коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича Низом ҳамда коррупциявий ҳатти-ҳаракатлари ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича Регламенти инспекция бошлиғининг тегишли буйруғига мувофиқ тасдиқланди.

Буйруқ билан мазкур тасдиқланган ички идоравий ҳужжатлар талаблари эгаллаб турган лавозими ва бажараётган функциясидан қатъий назар инспекциянинг барча ходимлари учун бирдек амал қилиши белгилаб қўйилган.

2022-йил I-ярим йиллик давомида Инспекция тизимига ишга кириш учун номзодлар устидан 2 маротаба текширувлар ўтказилган. Инспекциянинг марказий аппаратига 2 нафар бошқарув ходими Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида эълон қилинган мустақил, очиқ танлов асосида ишга қабул қилинди. Номзодларнинг муқаддам ишлаган жойларидан тавсифномалар олинди. Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали инспекциянинг шахсий кабинетида номзодларнинг руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги, наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги, судланмаганлик ҳақида маълумотлари текширилган.

Инспекция ходимларини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий билими даражасини ошириш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлишини таъминлаш мақсадида ҳар чоракда
12 нафар бошқарув ходимини малакасини ошириб борилмоқда.

Инспекцияда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида тезкор хабар бериш имкони берувчи алоқа каналлари, махсус ахборот портали, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар фаолияти йўлга қўйилган. Жумладан, Инспекциянинг расмий сайти (“rwnadzor.uz”), телеграм канали (“https://t.me/Uztemiryulnazorat”), ижтимоий тармоқда ўз саҳифаси (“https://www.facebook.com/Uztemiryolnazorat-inspeksiyasi-100865232225626/”)  мавжуд.

Коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар бериш учун электрон почта манзили: (antikorrupsiya@rwnadzor.uz) ҳамда қайта алоқа боти (“@ахборот_хизмати_рwнадзор_бот”) ташкил қилинган.

Ҳисобот даврида инспекция ходимларнинг коррупциявий хатти-ҳаракатлари, манфаатлар тўқнашуви, коррупцияга қарши бошқа қонунбузарликлар билан боғлиқ масалалар тўғрисидаги алоқа каналлари орқали мурожаат ёки хабарлар келиб тушмаган.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати