Соғ танда соғлом ақл
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, инспекция ходимлари ўртасида турли спорт турларидан мусобақалар ўтказиб келинади. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси ташаббуси ташкил этилган навбатдаги тадбир Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар” оромгоҳида бўлиб ўтди. Вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимлари спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, волейбол, баскетбол, футбол каби турларида ўзаро куч синашишди. Бу каби мусобақалар ҳадисини олган ходимларнинг ўзаро рақобати муросасиз ва қизғин кўриниш олди. Ҳар бир йўналишда ғолиблик учун даъвогарларнинг кўпчиликни ташкил этгани баҳсларга ўзига хос жозиба бахш этди.
Мусобақалар ва умуман тадбир юқори савияда ташкил этилган, - дейди Г.Жалолова. Мен шашкада ўз имкониятимни синовдан ўтказиб олдим. Финалга чиқиш насиб этмаган бўлсада, иштирокимдан кўнглим тўлди. Баҳслар муросасиз ўтаётган бўлсада, барча ҳамкасблар ўзаро самимий ва кўтаринки кайфиятда қатнашишди. Асосийси, соғлиғимизни мустаҳкамлаб олдик.
Мусобақа ташкилотчилари томонидан ғолибларга эсдалик совғалари топширилди. .
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати