Ёш ходимларнинг қандай таклифлари бор?

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида ёш ходимларнинг таклиф ва мулоҳазалари, ғояларини рўёбга чиқариш ва уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этиб келинмоқда. Бугунги учрашувда инспекция касаба уюшма қўмитаси раиси Дилфуза Мадаминова ҳузурида ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб,  инспекция ваколати доирасида ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди ҳамда тушунтиришлар берилди.

Дастлаб, касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ёш ходимларга ва умуман ёшларга қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик, уларга яратиб берилаётган шароитлар ҳақида сўз борди. Илм олиш, ўзи истаган касбни танлаш, имтиёзли кредитлар, уй-жой шароитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қабул қилинган қонун ва қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди. Қизиқиш билдирилган тақдирда қайси ташкилотга ва қай тартибда мурожаат қилиш лозимлиги ҳақида маълумот берилди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда ёшлар таклифларини билдириб, керакли тавсиялар олишди. Жумладан, ишдан ажралмаган ҳолда таҳсил олиш имконияти ва тартиблари ҳақида маърузачига савол билан юзланишди ва бу борада батафсил маълумотга эга бўлишди. Шунингдек, оила институти, оиланинг муқаддаслиги борасида фикр алмашилди ҳамда оила мустаҳкамлигини таъминлашда муҳим бўлган омиллар муҳокама қилинди. 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати