Қашқадарё филиалида ўтказилган семинар тафсилотлари

Инспекциянинг Қашқадарё ҳудудий филиали бош инспекторлари томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тадбирлар давом этмоқда. Навбатдаги тадбир Қарши станциясида   ўтказилди. Унда   алоқа ва сигналлаштириш хўжалиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Электрлаштирилган марказ қурилмаларида юзага келадиган носозликларни бартараф этиш чоралари ўрганилди. Семинарда  қатнашган алоқа ва сигналлаштириш хўжалиги ходимлари иштирокида 2022 йилнинг ортда қолган 6 ойи давомида ҳаракат хавфсизлигида йўл қўйилган нуқсонли ишлар сабаблари муҳокама қилинди ва мазкур ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тавсиялар берилди.   

Шунингдек,  Сигналлаштириш, марказлаштириш ва блокировкалаш (СМБ) қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома талаблари тушунтирилди. Семинар машғулотлари давомида темирйўлчилар соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари билан ҳам таништирилиб, ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

 “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати