Инспекциянинг июль ойи учун назорат ва профилактик тадбирлар режаси тасдиқланди

Жорий ой давомида инспекцияси ходимлари томонидан фаолияти темир йўл транспорти билан боғлиқ бўлган 19 та ташкилотда назорат тадбирлари ўтказилади.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни ўтказишга қонунбузилишларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида профилактика тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг амалга оширилади. Марказий аппарат ходимлари “Чирчиқ трансформатор заводи” ва “Ангрен иссиқлик электр станцияси”  акциядорлик жамиятини, филиаллар ўз ҳудудларидаги корхоналарда назорат тадбирларини ўтказишади. Текширишлар якунига кўра ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи камчиликлар аниқланганда камчиликларни бартараф этиш мақсадида бажарилиши мажбурий бўлган Кўрсатма киритилади.

Шунингдек, темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий хавфларни олдини олиш мақсадида ой давомида 150 та профилактик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур тадбирларда корхона ва ташкилотларнинг темир йўл транспорти ходимларига соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари, улардаги янгиликлар ва уларнинг амалиётда қўлланиши борасида тушунтиришлар олиб борилади.    

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати