Бухоро филиалида амалга оширилган ишлар!
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси Бухоро филиали ходимлари томонидан 2022 йил май ойида 4 та назорат тадбирлари ўтказилиб, 154 та камчиликлар аниқланди. Уларнинг 63 таси ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи камчиликлардир. Камчиликларни бартараф этиш учун инспекция томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритилди. Бу каби камчиликларни камайтириш ва эҳтимолий хавфларни олдини олиш мақсадида 55 та профилактик тадбирлар ўтказилди. Семинар машғулотларида 400 нафардан зиёд темир йўл транспорти масъул ходимлари иштирок этиб, ўз билим ва малакаларини мустаҳкамлаб олишди. Тадбирларнинг 4 таси шахобча темир йўлига эга бўлган тадбиркорлик субъектларида ташкил этилди. Ишчи-ходимларга норматив ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва улардаги янгиликлар батафсил тушунтирилди.
Тезюрар ва юқори тезликдаги йўловчи поездлари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юқори тезликдаги Жиззах-Мароқанд-Бухоро участкаларида ҳисобот даврида 18 маротаба профилактика тадбирлари амалга оширилди.
Тизимли равишда олиб борилаётган ишлар натижасида ҳаракат хавфсизлигининг бузилиш ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайди. Айни кунларда ҳар бир хўжалик бўйича профилактик ишлар тасдиқланган режа асосида давом этмоқда.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати