Очиқ маълумотларни кузатиб боринг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июнь санасида “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган. Қарорга мувофиқ барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига ва ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириб, уларни белгиланган муддатларда янгилаб боришади.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида ҳам Очиқ маълумотлар портали ва инспекция расмий веб-сайти “rwnadzor.uz”да алоҳида (“Очиқ маълумотлар”) бўлими очилган бўлиб, у ерда сайтга ташриф буюрувчилар инспекция фаолиятига оид, очиқланиши мумкин бўлган барча маълумотлар билан танишиб олишлари мумкин. Жумладан, темир йўл транспортига эга бўлган тадбиркорлик субъектларидаги назорат тадбирлари, статистик маълумотлар, бўш иш ўринлари, жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали, харажатлар сметаси ва унинг ижроси, давлат харидлари, харид комиссияси ва харид қилиниши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар жой олган. Шаффофлик ва очиқликни таъминлаш мақсадида, бўш иш ўринлари тўғрисида эълонлар, ўтказиладиган танловлар расмий телеграм каналида ҳам жойлаштирилиб, барча жараёнлар реал вақт режимида онлайн трансляция қилинади.
Инспекция фаолиятига оид очиқ маълумотлар билан танишиш учун интернетдаги “rwnadzor.uz” сайтига кириб ундан “Пресс-марказ” бўлимини танлашлари ва кетма-кетлик бўйича тепадан пастга қараб 9 ўринда жойлашган “Очиқ маълумотлар” бўлимчасига кириб батафсил танишишлари мумкин. Маълумотлар ҳар чоракда янгилаб борилади.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати