Инспекцияда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув семинари ўтказилди

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2022 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ ходимларининг ҳуқуқий  билимлари ва малакасини мунтазам ошириб бориш белгиланган. Шунга кўра Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари иштирокида “Коррупция ва комплаенс назорат” қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Навбатдаги семинар машғулотлари 16-17 май кунлари ўтказилди. Унда коррупцион жиноятлар келиб чиқиши ва ривожланиши, коррупцияга қарши курашга оид халқаро стандартлар тизими ва хорижий давлатлар тажрибаси бўйича маъруза қилинди. Тингловчилар ҳуқуқий нигилизм ва коррупциянинг салбий оқибатлари ҳамда унга қарши курашиш усуллари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди. Шунингдек, “комплаенс-назорат” тизимининг тушунчаси, тартибга солиш асослари ва жорий қилиш мақсади ҳамда тарихи тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

Курслар юридик фанлар номзоди, доцентлар Рафик Шакуров ҳамда Шухрат Рахмонов томонидан олиб борилди. Икки кунлик курслар якуни бўйича тингловчиларга тегишли сертификатлар тақдим этилади.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати