Профилактик тадбирлар ўз самарасини бермоқда

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси Тошкент филиали ходимлари томонидан темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг дастлабки чорагида фаолияти темир йўл транспорти билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик субъектларида 10 та назорат тадбирлари ўтказилди. Текширишлар давомида 234 та, шу жумладан 109 та ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи камчиликлар аниқланди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида корхоналарга инспекция томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритилди ва ижроси назоратга олинди. 

Назорат тадбирлари билан биргаликда профилактик тадбирлар ҳам давом эттирилмоқда. Ҳисобот даврида ўтказилган 141 та профилактик тадбирларда 1000 нафардан зиёд темир йўл корхоналари ходимлари ва масъуллари иштирок этиб, ҳар бир хўжалик бўйича муҳим маълумотларга эга бўлишди. Инспекторлар фаолият юритадиган йўналишлари бўйича керакли тавсиялар беришди. Тезюрар ва юқори тезликдаги Тошкент-Самарқанд-Қарши ва Мароқанд-Бухоро участкаларида 24 маротаба профилактик ишлар амалга оширилди.

Филиал ходимлари томонидан олиб борилаётган тизимли ишлар натижасида ҳаракат хавфсизлигининг бузилиш ҳолатлари сезиларли даражада камайди. Темир йўл транспортида нуқсон ҳолатларига йўл қўйиш кўрсаткичи ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайган.

 “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати