Вагон хўжалиги бўйича тавсиялар берилди

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг марказий аппарати ва филиалларида назорат тадбирлари билан биргаликда профилактик тадбирлар ҳам давом эттирилмоқда. Инспекторлар “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва шахобча темир йўлига эга тадбиркорлик субъектларида ҳар бир хўжалик бўйича тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий хавфларни олдини олишдан иборатдир. 

Инспекциянинг Қашқадарё филиали ходимлари томонидан бугун Қумқўрғон станцияси Термиз вагон депосининг Қумқўрғон вагонларга техник  хизмат кўрсатиш бўлимида навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди. Унда 2022 йилнинг ўтган икки ойи давомида ҳаракат хавфсизлиги бузилиш ҳолатлари таҳлил қилинди. Қайд этилган камчиликлар ва уларга йўл қўймаслик бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, юк ва йўловчи ташиш вагонлари тележка қисимлари ва  носозликларни бартараф этиш юзасидан тушунтириш берилди.

Семинар давомида тушган саволларга батафсил жавоб берилди. Жумладан, Вагонлардан фойдаланишда техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома талаблари батафсил тушунтирилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати