Аёл борки олам мунаввар!
Бугун “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда тизимда нафақат фаолияти, балки ҳаёт тарзи билан бошқаларга намуна бўлаётган инспекциянинг аёл ходимлари раҳбарият ва касаба уюшмаси томонидан муносиб тақдирланди.
Сўнгги йилларда республикамизда аёлларга, уларнинг жамиятда ўзларининг муносиб ўринларига эга бўлишлари йўлида кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор натижасида хотин-қизларимиз мамлакатимиз ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётининг барча жабҳаларида фаол. Инспекция тизимида фаолият юритаётган 15 нафар аёлларимиз ҳам темир йўл, темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдек шарафли ва шу билан биргаликда машаққатли касб ривожига муносиб улушларини қўшиб келишмоқда.
Таъкидланганидек, аёлларимиз ҳақида нафақат байрамларда, балки ҳар куни ҳар қанча гапирмайлик барибир оздек туюлаверади. Тадбирда сўз олганлар ушбу ҳақиқатни эътироф этган ҳолда байрам сабабчиларига ўзларининг самимий тилакларини тақдим этишди, қутлашди.
Тадбирда давомида инспекцияда узоқ йиллар давомида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ фахрийлар – Р.Кунарова, С.Базаров, А.Исламов, А.Нарходжаевлар Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Бошқарув раисининг Ташаккурномалари билан тақдирланишди. Уларнинг соҳа ривожи йўлидаги меҳнатлари муносиб эътироф этилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати