Инспекция ходимларининг ҳуқуқий билимлари мустаҳкамланмоқда
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ходимларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда “коррупция ва комплаенс назорат” қисқа муддатли курс бўйича ўқув машғулоти ташкил этилди. Курслар юридик фанлар номзоди, доцентлар Рафик Шакуров ҳамда Шухрат Рахмонов томонидан олиб борилди.
Ўқув курсида Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти, давлат органлари фаолиятида “комплаенс назорат” тизими, коррупцияга қарши халқаро тажриба, меҳнат жамоаларида манфаатлар тўқнашуви ва уларни бошқариш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик мавзуларида маъруза қилинди.
Икки кунлик курслар якуни бўйича тингловчиларга тегишли сертификатлар тақдим этилди. Коррупцияга қарши курашиш бўйича курслар давом эттирилиши режалаштирилган.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати