Ўқув семинарида қайси норматив ҳужжатлар мазмун моҳияти тушунтирилди?
Инспекциянинг Қашқадарё ҳудудий филиалида назорат тадбирлари билан биргаликда ҳар бир хўжалик бўйича профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Термиз локомотив бригадалари билан биргаликда ўтказилган навбатдаги семинарда темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тавсиялар берилди.
Дастлаб "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ҳамда вазирлик ва идораларга қарашли темир йўлларда 2021 йил ва 2022 йилнинг январь ойи давомида йўл қўйилган ҳаракат хавфсизлиги бузилиш ҳолатлари таҳлил қилиниб, келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва такрорламаслик юзасидан тавсиялар берилди.
Семинар давомида станция йўлларида манёвр таркиби ва манёвр бажарувчи локомотив хавфсизлигининг умумий талаблари, локомотивлар ва моторвагон ҳаракат таркибига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш юзасидан тушунтиришлар берилди. Тормоз ускуналари ва автотиркама қурилмаларидан фойдаланиш бўйича ҳам батафсил тўхталиб ўтилди.
Иштирокчилар соҳага доир қонунчилик ҳужжатлари ва уларни амалиётда қўллаш бўйича ҳам муҳим маълумотларга эга бўлишди. Жумладан, "Ўзбекистон Республикаси темир йўлларидан техникавий фойдаланиш қоидалари" ҳамда "Техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати