Профилактика ишлари режа асосида давом этмоқда
Инспекциянинг Оролбўйи ҳудудий филиали бош инспекторлари томонидан режага асосан Қўнғирот минтақавий темир йўл узели тасарруфидаги корхоналарида ва идоравий шахобча темир йўлларига эга тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари олиб борилмоқда.
Беруний станциясида ўтказилган навбатдаги тадбирда сигналлаштириш ва алоқа хўжалиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Семинарда қатнашган сигналлаштириш ва алоқа хўжалиги ходимлари иштирокида Қўнғирот минтақавий темир йўл узелида 2022 йил январь ойида ҳаракат хавфсизлигида йўл қўйилган нуқсонли ишлар сабаблари муҳокама қилинди ва мазкур ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тавсиялар берилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида жойлашган темир йўл кесишмаларида рўй берган ҳаракатланувчи таркиб билан автотранспорт воситаларининг тўқнашуви ҳолатлари таҳлил қилинди. Автоматик кесишма сигнализацияси қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ишлари тушунтирилди ва тавсиялар берилди.
Семинар машғулотлари давомида темирйўлчилар соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари билан ҳам таништирилиб, ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати