Алоқа ва сигналлаштириш хўжалиги бўйича профилактик тадбирлар қандай ўтди?

 

Инспекциянинг Фарғона ҳудудий филиали ходимлари назорат тадбирлари билан биргаликда профилактик тадбирларни ҳам давом эттиришмоқда. Алоқа ва сигналлаштириш хўжалиги бўйича ўтказилган “Савай” станциясидаги семинарда дастлаб “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда 2021 йилда ҳаракат хавфсизлиги бузилиш ҳолатлари батафсил таҳлил қилинди. Ушбу ҳолатларни қайд этилишига замин яратган омиллар ва уни бартараф этиш учун қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Назарий машғулотлар амалиётда билан уйғун ҳолда давом эттирилди. Темир изларда стрелкали ўтказгичлар, светофорлар, рельс занжирларининг қоида ва йўриқнома асосида ишлашини таъминлаш ва техник жараёнларни сифатли бажарилиш бўйича тавсиялар берилди. 

ШЧ-4 Қўқон корхонасидаги семинар йиғилиши ҳам темир йўл ходимлари учун самарали бўлди. Унда Алоқа ва сигналлаштириш хўжалиги бўйича йўриқнома талаблари тушунтирилди. Темир йўл ва транспорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳияти тушунтирилди ҳамда ва амалиётда қўллаш бўйича тавсиялар берилди. Нуқсон ҳолатларини тезкорлик билан бартараф этиш бўйича тушунтириш берилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати