Профилактик тадбирда қандай тавсиялар берилди?

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси марказий аппарати ва филиаллари томонидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда. Бухоро минтақавий темир йўл узели тасарруфидаги Юк вагонларини таъмирлаш депосида ташкил этилган семинарда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди. 20 нафардан зиёд темир йўл ходими иштирок этган тадбирда 2021 йил давомида темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини бузилиш ва нуқсон ҳолатлари таҳлили қилиниб, келиб чиқиш сабаблари ва уни олдини олиш бўйича тавсиялар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Темир йўллардан фойдаланиш, техник, регламент, Сигнализация, ҳаракат ва манёвр ишлари бўйича йўриқнома юзасидан батафсил маълумот берилиб, амалиётда қўллаш бўйича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, шахобча йўлига хизмат кўрсатиш, ҳаракатни ҳамда манёвр ишларини ташкил қилиш йўриқнома талаблари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Юк вагонларини таъмирлашда норматив-техник ҳужжатлар талаблари, ғилдирак жуфтликлари, вагон аравалари, автобрикмалар, тормоз жиҳозлари, вагон йиғиш бўлими технологик жараёнлари талабларини бажарилиши тўғрисида тушган саволларга батафсил жавоб берилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати