Февраль ойида қайси объектларда назорат тадбирлари ўтказилади?

 

«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар томонидан темир йўл транспорти соҳасидаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоида ва нормаларга риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади.  Инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан тадбиркорлик субъектларида назорат тадбирлари ўтказилади.

Инспекциянинг марказий аппарати ва филиаллари ходимлари жорий ой давомида темир йўлларда юк ташишни ташкиллаштириш, техник воситалардан фойдаланиш, таъмирлаш ва уларни ишчи ҳолатда сақлаш юзасидан 20 та ташкилотда назорат тадбирларини олиб боришади. Марказий аппарат ходимлари “Ўзвагонтаъмир” акциядорлик жамиятини текширишса, филиаллар ўз ҳудудларидаги корхоналарда назорат тадбирларини ўтказишади.

Текширишлар якунига кўра ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи камчиликлар аниқланганда камчиликларни бартараф этилиш мақсадида бажарилиши мажбурий бўлган тегишли кўрсатма киритилади.

Шунингдек, темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий хавфларни олдини олиш ва темир йўл ходимларини билимларини мустаҳкамлаш мақсадида профилактик тадбирлар ҳам давом эттирилади.    

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати