Норматив ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилди

 

Бугун инспекциянинг марказий аппарати ва филиал ходимлари иштирокида семинар ўтказилди. Ходимларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбирда жорий йил январь ойи давомида қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 245-8-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга батафсил тўхталиб ўтилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциянинг ички ҳужжатлари тўғрисида ҳам тушунтириш ва тавсиялар берилди. Инспекцияда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиётига мувофиқ коррупциявий хавф-хатарларнинг бирлашган харитаси ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ишлаб  чиқилган дастур, коррупция хавф – хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларнинг фаолият соҳалари ва лавозимлари, шунингдек, уларнинг функциялари (ваколатлари)нинг шакллантирилган рўйхати бўйича маълумот берилди.  

Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурда коррупциявий хавф – хатарларни минималлаштиришга қаратилган  тегишли чораларлар белгиланганлиги таъкидланди. Мазкур чора-тадбирларни белгиланган тартибда ва муддатда амалга ошириш лозимлиги ва бу орқали эришиладиган натижалар борасида тушунтириш берилди.

 “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати