Профилактик тадбирларда темирйўлчилар билими мустаҳкамланмоқда
2022 йил режасига асосан Тошкент филиали ходимлари томонидан ҳаракат хавфсизлиги бузилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида семинар машғулотлари белгиланган тартибда ўтказилмоқда. Тошкент вилояти, Аранчи станцияси ЭЧК-3 корхонасида ташкил этилган семинарда якунланган йил давомида қайд этилган ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги нуқсон ҳолатлари ва уларни келтириб чиқарган сабаблар таҳлил қилинди. Нуқсон ҳолатларга йўл қўймаслик, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан тавсиялар берилди.
Шунингдек, Электрлаштирилган темир йўлларда контакт тармоғи қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари йўриқномаси тушунтирилди, Электрлаштирилган темир йўлларда фойдаланиладиган қурилмалар билан ишлаш қоидалари ҳамда уларни даврий синовдан ўтказиш тўғрисида батафсил тушунтириш берилди. Семинар иштирокчиларидан тушган саволларга амалдаги қонунчиликка асосан жавоб берилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати