Режага асосан профилактик тадбирлар давом этмоқда

Инспекциянинг Бухоро филиали инспекторлари томонидан Бухоро-1 темир йўл бекатидаги юк поездларни жўнатиш парки ПТО-3 юк вагонларга техник хизмат кўрсатиш масканида профилактика иши ўтказилди. Дастлаб, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида 2021 йилнинг 12 ойи давомида ҳаракат хавфсизлигини бузилиш ҳолатлари таҳлил қилинди. Йўл қўйилган камчиликларни такрорламаслик ва эҳтимолий хавфларни олдини олиш бўйича тавсиялар берилди. Корхона ишчиларининг ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш мақсадида, соҳага оид норматив ҳужжатлар мазмун моҳияти тушунтирилди. Жумладан,“Юк вагонлари тормоз қисмини таъмирлаш умумий қўлланмаси”нинг талаблари тушунтирилди.   

“Вагонлардан фойдаланишда техник хизмат кўрсатиш йўриқномаси”нинг талаблари бевосита жойига чиққан ҳолда амалий машғулот сифатида кўрсатиб ўтилди ва тушунтиришлар берилди. Бухоро-1 темир йўл бекатида вагонларга техник хизмат кўрсатиш маскани раҳбариятига стационар ҳаво берувчи ускунасининг иккита ҳаво улаш енги ишлатишдан олиб қўйиш тавсия қилинди. Аксарият камчиликлар жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий ой давомида “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ходимлари томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва шахобча темир йўлларига эга тадбиркорлик субъектларида 300 дан зиёд профилактик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати