Инспекцияга келиб тушган мурожаатлар таҳлили

 

Жорий йил давомида “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясига жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш, уларни шахсий қабул қилиш ҳамда сайёр қабуллар ташкил этиш борасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, йил бошидан бери 41 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари келиб тушган бўлиб, шундан 17 таси инспекция фаолиятига тааллуқли эмаслиги аниқланган. Ушбу масалалар умумлаштирилганда инспекция ваколатига кирмайдиган масалалар масалан, маиший мавзулар, оилавий муносабатлар, ижтимоий таъминот масалалари, ободонлаштириш ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига ишга кириш кабиларни қамраб олган. Мазкур масалалар юзасидан ариза муаллифларига тушунтириш берилган, қолганлари эса ўз муддатида сифатли ижро этилган.

Худди шундай, сайёр қабуллар жадвалига асосан инспекция раҳбарлари томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар жами 7 маротаба сайёр қабуллар уюштирилиб, 9 нафар шахс турли масалалар юзасидан қабул қилинган. Бухоро, Қўқон, Урганч, Қарши, Тошкент шаҳарларидаги сайёр қабулларда кўплаб мурожаатларга жойида тушунтириш берилган ҳамда аксарияти ижобий ечим топган. 

Ижро интизомини мустаҳкамлаш ва мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш инспекция раҳбарияти томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, ҳар ҳафта якуни бўйича мониторинг ўтказилиб, юклатилган вазифаларни белгиланган муддатда бажармаганлиги сабабли айрим мансабдор шахсларнинг интизомий жавобгарлик масалалари кўриб чиқилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати