Транспортда халқаро даражада хавфсизликни таъминлаш масалалари
Москвада МДҲ аъзо давлатларининг транспортда хавфсизлик Кенгаши мувофиқлаштирувчи йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашнинг 12-мажлис йиғилиши видеоконференция тарзида ўтказилди. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси бошлиғи ўринбосари А.Абдурахманов ҳамда бўлим бошлиғи И.Халмухамедовлар ушбу мажлисда иштирок этишди.
Дастлаб ўтган галги мажлис қарори ва Кенгашнинг фаолияти бўйича маълумотлар берилди. Амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди ҳамда галдаги вазифалар белгилаб олинди. 2020 – 2025 йилларда МДҲ аъзо давлатлари ҳудудида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида трfнспортда хавфсизликни таъминлаш Стратегиясини амалга ошириш режалари муҳокама қилинди. Мажлис иштирокчиларининг фикр ва мулоҳазалари асосида Стратегия такомиллаштирилиши келишиб олинди.
Шунингдек, МДҲга аъзо давлатларнинг транспортда хавфсизликни таъминлашга қаратилган ҳамкорлигини кучайтириш, норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди ва бу бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши ва уни амалга оширилиши келишиб олинди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати