Инспекцияга 6 ойда нечта мурожаат келиб тушди?

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясига 2021 йилнинг ярим йиллигида жами 176 та мурожаат келиб тушган. Барча мурожаатлар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ўрганиб чиқилиб, ўз муддатида қаноатлантирилган ёки идоравий мансублиги бўйича бошқа ташкилотга йўлланган.  

Мурожаатларнинг 165 таси бевосита инспекцияга келиб тушган мурожаатлар бўлса, яна 11 таси Виртуал қабулхона орқали келган. Келиб тушган мурожаатлар орасида инспекция ваколатига тегишли бўлмаганлари ҳам мавжуд бўлиб улар тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган. Жумладан, Виртуал қабулхона орқали келган 11 та мурожаатдан 8 таси бошқа ташкилотларга юборилган ва бу ҳақда мурожаатчига ўз вақтида ёзма равишда маълум қилинган. Қолган 3 та мурожаатда кўтарилган масалаларга тушунтириш берилган.

Инспекцияга келиб тушган 165 та мурожаатдан 96 таси қаноатлантирилган. 69 та мурожаатчига батафсил ва аниқ тушунтириш берилган. Ҳисобот даври давомида рад этилган, кўрмасдан қолдирилган мурожаатлар мавжуд эмас.

Инспекция ва унинг филиалларида мурожаатлар билан ишлаш тизимини яхшилаш, тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича 6 маротаба ўрганиш ва 5 та семинарлар ўтказилган.

Аҳоли билан кўпроқ бевосита мулоқотга киришиш, учрашувлар ташкил этиш, сайёр қабуллар сонини ошириш мурожаатлар, шунингдек такрорий мурожаатларни камайтириш билан бирга мурожаатчининг масаласи тезроқ ижобий ечим топишига замин яратади. Шу мақсадларни кўзлаган ҳолда ҳудудий филиалларда шахобча темир йўлига эга тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида 4 та сайёр учрашувлар ўтказилган. Тадбирларда кўтарилган кўплаб масалалар жойида ҳал этилган ҳамда муаммоли ҳолатларни бартараф этиш учун мутасадди ходимларга тегишли тавсиялар берилган.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати