Ижро интизоми доимий назоратда
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси томонидан ижро интизомини мустаҳкамлаш, мурожаатларни ўз вақтида расмийлаштириш ва уларни муддатида сифатли кўриб чиқиш масалалари доимий назоратга олинган.
Жумладан, ҳар 15 кунда келиб тушган назорат ҳужжатлари, мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан мониторинг ўтказиш йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 15 октябридан 1 ноябрига қадар инспекцияга жами 93 та назорат ҳужжати ва 1 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барчаси ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган. Шунингдек, ҳудудий филиалларга ҳам 13 та мурожаат келиб тушган. Ижрога қаратилган барча ҳужжатларни ўз вақтида, сифатли бажариш мақсадида тезкорлик билан масъул ижрочиларга етказилган. Муддати бузилган ёки сифатсиз ижро этилган ҳужжатлар мавжуд эмас. Бундан ташқари, ижро интизоми (идоралараро ягона электрон тизими (app.igro.uz) сайтига электрон тартибда йил бошидан жами 30 та назорат ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, бугунги кунда улардан 3 тасининг ижро муддатлари йил охиригача бўлганлиги сабабли айни пайтда жараёнда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2021 йил 18 октябрдаги 151-сон “Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларида қайд этилган муаммоларни ҳал этиш масалаларини Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ва вазирликларда текшириш натижалари тўғрисида”ги баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2021 йил 1 ноябрдаги 157-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш масалалари тўғрисида”ги баёни ижрога қабул қилиниб, инспекция бошлиғи раҳбарлигида ўтказилган тезкор йиғилиш қарорига кўра тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Ижро интизомини мустаҳкамлаш ва мурожаатларни кўриб чиқиш масалалари, уларни тўлиқ электрон шаклда расмийлаштириш, бу борада ҳудудий филиаллар фаолиятидаги аҳволни ўрганиш борасида ишчи гуруҳ томонидан мониторинглар ўтказилди. Унинг якуни бўйича кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, камчиликларни бартараф этиш чоралари белгиланди. Инспекция бошлиғининг буйруғига кўра мурожаатларни расмийлаштиришда камчиликка йўл қўйган ходимларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.
К.Исмоилов
Жисмоний ва юридик шахслар
мурожаатлари билан ишлаш ва
ижро назорати бўлими бошлиғи