9 ойлик мурожаатлар таҳлили

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясига 2021 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида жами 221 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 204 таси бевосита инспекцияга, 17 таси эса Виртуал қабулхона орқали келиб тушган. Барча мурожаатлар “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ўрганиб чиқилиб, ижроси таъминланган.

Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг асосий вазифаси Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминланиши устидан назоратни амалга ошириши белгиланган. Аммо жорий йилнинг 9 ойи давомидаги мурожаатларни таҳлили  бевосита инспекция ваколатига кирмайдиган мурожаатлар ошганини кўрсатяпти. Мазкур мурожаатларнинг барчаси ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилиб, идоравий мансублиги бўйича бошқа ташкилотга юборилган.  Аксарият мурожаатчиларга батафсил тушунтириш берилган. Жумладан, Виртуал қабулхона орқали келиб тушган мурожаатларнинг 8 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган ҳамда мурожаатчига бу ҳақда ёзма ахборот берилган. Шунингдек, бевосита инспекцияга келиб тушган 204 та мурожаатдан 72 тасига тушунтириш берилган.

Инспекциянинг марказий аппарати ва филиалларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, иш юритиш масалалари мунтазам мониторинг қилиб келинади. Мурожаатлар билан ишлашда камчиликка йўл қўйилишининг олдини олиш мақсадида ходимлар учун Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ва ижро назорати бўлими бошлиғи К.Исмоилов томонидан керакли кўрсатмалар бериб борилади.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати