Муносиблар эътироф этилди
Ходимларни ҳар тарафлама рағбатлантириш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш масаласи “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитасининг доимий диққат марказида. Шу боис фаолиятида ижобий кўрсаткичлар қайд этаётган, одоб-ахлоқ қоидалари ва меҳнат интизомига қатъий риоя қилиб келаётган ходимлар муносиб рағбатлантириб борилади.
Бугун инспекция мажлислар залида тизимда узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб келаётган тажрибали ходимлар билан биргаликда ўзидан ижобий таассурот қолдираётган ёшларнинг ишдаги ютуқлари муносиб эътироф этилди. Уларга инспекция бошлиғининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Ушбу ижобий ҳолат қолган ходимларни самарадорлик кўрсаткичларини оширишда ва янги марралар сари илдамлашида ўзига хос рағбатлантириши вазифасини ўташи билан ҳам янада аҳамиятли. Касаба уюшма қўмитасининг мазкур йўналишдаги ишлари мунтазам давом этади.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати